Ўзбекистон бўйлаб саёҳат!

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори доирасидаги тадбирларни давом эттириш, сайёҳлик дастурларида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини ташкил этиш ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун юртимизнинг тарихий шаҳарлари ва зиёратгоҳларига саёҳатлар ташкил этиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги байрами  муносабати билан
2020 йилнинг  30 август, 1 сентябрь  кунлари   Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси ходимлари ва фахрий устозларнинг 54 нафарини кўҳна ва навқирон Хоразм вилоятига  саёҳати ташкил этилди.

Саёҳатчилар замонавий қурилган ва жиҳозланган “Хоразм Палас” меҳмонхонасидабўлиб, вилоятдаги тарихий обидалар: “Ичан қалъа”, “Жалолиддин Мангуберди мажмуаси”, “Ниёз Муҳаммад Охун”жомье масжиди ва бошқа тарихий жойларни зиёрат қилдилар. Саёҳатчилар  олам-олам таъсурот билан қайтдилар.

Бўка тумани 3 умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси Гулнора  Ўразметова бир олам қувонч билан саёҳатдан қайтар экан хурсандчилигини чеки йўқ.”

 “Яхши дам –меҳнатга ҳамдам”- деб бекорга айтишмаган. Мана устозларимиз яна иш фаолиятига қайтиш арафасида.

 Бу саёҳат биз устозлар учун айни мудао бўлди.  Шундай шароитларни яратиб бергани учун Президентмизга катта  раҳмат. Халқимизга, биз устозларга кўрсатаётган эътиборлари учун миннатдормиз.

Республикамизда қад кўтараётган улкан  бунёдкорлик ишлари кўзни қувонтиради, қалбларга ҳузур бағишлайди. Кундан-кунга чирой очаётган Ватанимизга кўз тегмасин.

Print Friendly, PDF & Email