ЁШЛАР МАНФААТЛАРИ- КАСАБА УЮШМАЛАРИ ДИҚҚАТ-МАРКАЗИДА

Тошкент вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан ишловчи ёшларнинг иш ва турмуш шароитларини яхшилашга жиддий эътибор қаратилмоқда. Зеро, мамлакатимиз дунёнинг ривожланган давлатлари қаторидан жой олишга интилаётган бир даврда, олдга қўйган вазифаларнинг амалга ошиши, мақсадга эришишимиз шубҳасиз замонамиз ёшларининг билим ва салоҳиятига боғлиқдир.

“Беш ташаббус — беш имконият” лойиҳаси доирасида 250 дан ортиқ ёшларнинг театр ва музейларга ташрифи ташкил этилди.

Касаба уюшмалари стипендиясига муносиб деб топилган Чирчиқ Давлат Педагогика институтининг ижтимоий муҳофазага мухтож, етим, 2-босқич, 18-1 гурух, контракт асосида тахсил олаётган талаба Х. Хожимуродовга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,75 бараварига тенг (8 028 000) сўм миқдорида стипендия январь- июнь ойларида тўлаб берилди.

Шу билан бирга Оққўрғон тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 11 умутаълим мактабининг хўжалик ишлари бўйича мудири, чин етим, икки нафар вояга етмаган фарзандларнинг ёлғиз онаси, хозирги кунда ижарада яшаб келаётган З.Гариповага Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши томонидан тақдим этилаётган йўлланма ажратилиши жорий йилнинг март ойида Ботника санаторийсига йўлланма берилиб соғлигини тиклаб келди.

Меҳнат жамоасида ёш мутахассисларнинг меҳнат жараёнига кўникиб кетишлари учун “Устоз – шогирд” анъанасини тизимли йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада жамоа шартномалари ва келишувларига киритилган ёшларга оид бандларнинг тўлиқ бажарилишини мониторинг қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Улғайиб келаётган авлодга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратиляпти.

Шунингдек, “30-июнь Ёшлар куни” ҳамда “Июнь ойи ёшлар ойлиги” доирасида хам бир катор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, вилоятдаги хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни Дастурига асосан ажратилган 280 нафар хотин қизларга берилган тикув машиналарининг 100 нафарига яқини 30 ёшгача бўлган хотин-қизларга топширилди.

Янгийўл тумани “Ифтихор” маҳалласида яшовчи фуқарор И.Юсуповга 30 ёшлар куни муносабати билан бирлашма Кенгаши томонидан ногиронлик аравачаси совға қилинди.

Биламизки, бугунги ёшлар эртаги фаровон келажагимизнинг бунёдкорларидир. Улардаги ғайрат, шижоат, билим ва маҳоратини уйғунлаштириш йўлидаги эзгу ҳаракатлардан касаба уюшмалари ташкилотлари асло четда турмайди.

Print Friendly, PDF & Email