Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида “8 МАРТ  Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан ўтказиладиган факультетлараро аёл профессор ўқитувчилар ўртасида “Заковат” интеллектуал танлови тўғрисида

2020 йил 4 март куни институт 3-биноси кутубхона ўқиш залида  Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида “8 МАРТ – Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан ўтказиладиган факультетлараро аёл профессор ўқитувчилар ўртасида “Заковат” интеллектуал танлови ўтказилди. Танлов ташкилотчилари томнидан тайёрланган саволлар мантиқий, илмий ва маънавий жиҳатдан институт аёлларига ижтимоий-маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан яқиндан таништириш, фаол аёлларни рағбатлантириш, касаба уюшмаси ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда уларни Ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий Танловда жами факультетлар ва ректорат тузилмаларидан 6 та жамоа иштирок этиб, 11 раундлик саволларга жавоб бердилар.  меросимизга ҳурмат руҳиятини шакллантириш, улар учун байрамона кайфиятни уюштириш, аёлларнинг ижодий салоҳияти ва уларнинг ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратилди.

Танлов ғолиблари институт бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совғалар билан, фаол иштирок этган ва ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берган ташкилотчиларга рағбатлантирувчи совғалар тарқатилди.

Print Friendly, PDF & Email