“Яшил кўчат” акцияси давом этмоқда

Халқимизда азалдан кўчат экиб, боғ яратган инсонлар улуғланган. Баҳор эшик қоқаётган шу кунларда ҳар бир киши яратувчанликка ўзида иштиёқ сезади. Бу иштиёқ эса эртанги кунга замин тайёрлайди.

Маълумки вилоят бўйича жорий йилнинг 17 февралидан 26 февралига қадар дарахт экиш акцияси эълон қилинган эди. Бу акция бошқа ҳудудлар каби Янгийўл шаҳар, Оққўрғон ҳамда Қуйичирчиқ туманида ҳам қизғин давом этмоқда. Акцияда ёшу қари барча бирдек иштирок этиб, манзарали ва мевали дарахтлар экишмоқда. Қуйичирчиқ туманида бу акция “Яшил кўчат” дея номланиб, турли хил дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда. Туманда айни кунга қадар 8445 туп кўчат ўтқазилган. 

Кархона ва ташкилот ходимлари, фермерлардан ташқари ҳар бир хонадон аъзоси 10 тупдан кўчат ўтқазишни олдиларига мақсад қилиб қўйишган. Акция эса давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email