“Миллий рақс ижрочилари” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Қибрай тумани Дўрмон маданият саройида Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловда Тошкент вилоятининг 14 та туман-шаҳарларидан 20 нафар ёш яккахон рақс ижрочилари ўз дастурларини намойиш қилишди ва бир қатор мезонлар асосида баҳоланишди. Якуний натижаларга кўра, Чирчиқ шаҳридан Феруза Муҳаммадшарипова 1-ўрин, Қибрай туманидан Мафтуна Фахриддинова 2- ўрин ҳамда Оққўрғон туманидан Ҳуснора Қурбонова 3- ўринга муносиб деб топилди. Танловда муносиб қатнашган иштирокчиларга Тошкент вилояти Маданият бошқармаси томонидан диплом ва фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email