Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Пискент туманидаги 5-умумтаълим мактабида бўлди

Мактабдаги иқтидорли ўқувчилар ва уларга таълим бераётган фидойи устозлар билан самимий суҳбат қурган вазир математика фани бўйича ўқитувчиларнинг тажрибаларини ўрганди, таклифлари билан қизиқди. Туман ҳокимининг Пискентда математика фанига ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш ҳақидаги таклифи Ш.Шерматов томонидан маъқулланди. Маълумот учун айтиш жоизки, 5-умумтаълим мактаби аниқ фанлар бўйича таянч мактаби ҳисобланади. 2019 йилда умумтаълим мактаблари орасида ўтказилган Миллий рейтингда ушбу мактаб Тошкент вилояти бўйича 2-ўринни эгаллаган.

Print Friendly, PDF & Email