Месяц: Ноябрь 2020

24Ноя/20

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши аппаратининг 2020 йил II ярим йиллиги учун мўлжалланган иш режасига асосан, худудларда Жамоатчилик назорати ўтказилмоқда

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши аппаратининг 2020 йил II ярим йиллиги учун мўлжалланган иш режасига асосан, Энергетика вазирлиги тизимидаги нефт-газ ва геология корхона ва ташкилотларида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий хуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-хуқуқий хужжатларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив хужжатларга риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида, Федерация Кенгаши аппаратининг 2020 йил 4 ноябрдаги 112-п-сонли фармойишига асосан Федерация Кенгаши аппарати меҳнат инспекцияси мехнат ҳуқуқ инспектори У.Шамсидинов, меҳнат техник инспектори Ш.Хазраткуловлар томонидан жорий йилнинг 16-17 ноябрь кунлари «Кучлик нефт базаси» МЧЖда, 18 ноябрь куни “Худудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали ҳамда “Қибрайтумангаз” бўлимида жамоатчилик назорати ўтказилди.
Жамоатчилик назорати жараёнида иш берувчилар томонидан ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш ишлари, ҳамда ташкилот ва корхоналарда бошланғич касаба уюшмалари фаолиятни самарали ташкил этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек корхоналарни ўрганиш чоғида ишчи-меҳнаткашлар билан мулоқот қилинди, уларга корхоналар, цехларда яратилган меҳнат шароитлари бўйича сўровнома ўтказилди.
Меҳнат инспекцияси томонидан жамоатчилик назорати давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

07Ноя/20

САЛОМАТЛИК ПОСБОНЛАРИ — ШИФОКОРЛАР!

    2006 йилнинг 12 сентябрида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланиб келинади. Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар замирида шарафли соҳа вакилларининг машаққатли меҳнати ва бурчга садоқати ётади. Бугунги машаққатли короновирусга чалинган аҳолини даволашда жонбозлик кўрсатган тиббиёт ходими халқимиз саломатлигини таъминлаш учун меҳнат қилиб келмоқда. Тиббиёт ходимларининг эзгу мақсад йўлидаги саъй-ҳаракатлари, туну-кун эл ғамида меҳнат қилиши эвазига шифокорлик касби Батафсил