Месяц: Сентябрь 2020

10Сен/20

“Ўзбекистонда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик” мавзусида семинар ўтказилди

2020 йил 8 сентябрь куни  Нурафшон шаҳрида вилоят ҳокимлиги мажлислар  залида “Ўзбекистонда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик” мавзусида семинар ўтказилди.

Ушбу  семинарда Тошкент вилояти ҳокими Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Умаралиев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Тошкент вилояти бўйича меҳнат техник инспектори Ш.Ҳазраткулов, Ўзбекистон Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши вакили Л.Турикова, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши вакили Х.Умаров, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси М.Носиров, ҳамда вилоят бошқарма, ташкилот рабарлари, шаҳар ва туман ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, хуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, Халқ депутатлар шаҳар туман Кенгаши депутатлари, мактаб директорлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди. Батафсил

08Сен/20

Тиббиёт ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш –касаба уюшмалари назоратида!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги “Короновирус  инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4652-сонли қарорига  асосан тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш  бўйича амалга оширилаётган ишларни жамоатчилик назоратини олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Тошкент вилояти бўйича меҳнат техник-инспектори, вилоят бўйича Соғлиқни сақлаш ходимлари масъул такилотчиси, Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими масъул ходимлари томонидан режага мувофиқ ўрганилди. Ишчи гуруҳи томонидан  жойларда аниқланган ноқонуний ҳолат буйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси раҳбарлигида 2020 йилнинг 1 августидаги 01-01-06-сонли  видеоселектор йиғилишидаги белгиланган вазифалардан келиб чиқиб Тошкент вилоятида  Тиббиёт ходимларини ижтимоий қўллаб–қувватлаш масаласида касаба уюшмаларини назоратини кучайтириш масаласида   бир қатор ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда пандемияга қарши курашаётган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланиши қай даражада амалга оширилаётган ишларни жамоатчилик асосида ўрганиш  ва услубий-амалий ёрдам кўрсатиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йилнинг  сентябрь ойида   Пискент тумани ўрганилганда туман тиббиёт бирлашмасидан коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун жами 126 нафар (14 нафар шифокор, 64 нафар ўрта, 48 нафар кичик) тиббиёт ходимлари жалб қилинган. Батафсил

04Сен/20

Спорт — соғлом ҳаёт таянчи!

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Батафсил

02Сен/20

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат!

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори доирасидаги тадбирларни давом эттириш, сайёҳлик дастурларида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини ташкил этиш ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун юртимизнинг тарихий шаҳарлари ва зиёратгоҳларига саёҳатлар ташкил этиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги байрами  муносабати билан Батафсил