Месяц: Август 2020

20Авг/20

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаториялар фаолиятини бошлади

  2020 йилда ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобидан олинган барча санаторий йўлланмалари Тошкент вилоятининг тармоқ туман, шаҳар кенгашлари ва бошланғич касаба уюшма қўмиталарига тасдиқланган режа тақсимотга асосан тарқатилди. Лекин, бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, санаторийлар ҳам ўз фаолиятларини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлди. Батафсил

17Авг/20

Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг VII ҳисобот-сайлов Конференциясини ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2019 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги 16-5-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Федерация томонидан тасдиқланган жадвали асосида 2020 йил 17 август душанба куни соат 14-00да Нурафшон шаҳрида жойлашган “Ёшлар маркази” биносида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг VII ҳисобот-сайлов Конференциясини ўтказилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2020 йил 23 июндаги 19-1-сонли қарори талаблари мувофиқ, “Ёшлар маркази”нинг биноси танланди ва 1 кун олдин тўлиқ дезинфекция қилинди. Шунингдек, ҳудудий бирлашмаларнинг ҳисобот-сайлов конференцияга  сайланган вакиллар Батафсил

13Авг/20

Тиббий ходимларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш давр талаби

Короновирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ҳамда бошқа ходимларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент вилоят тери-таносил касалликлари диспансери ва Паркент, Юқори Чирчиқ туман тиббиёт бошқармаларида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги “Короновирус  инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4652-сонли қарорига асосан ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси томонидан ўтказилган  видео конференция йиғилишида берилган топшириққа асосан тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ишларни жамоатчилик назоратини олиб бориш мақсадида Тошкент вилояти тери таносил касалликлари диспансери, Паркент хамда Юқори Чирчиқ туман тиббиёт бирлашмаларида ўрганиш ўтказилди. Батафсил