Месяц: Февраль 2020

26Фев/20

“Яшил кўчат” акцияси давом этмоқда

Халқимизда азалдан кўчат экиб, боғ яратган инсонлар улуғланган. Баҳор эшик қоқаётган шу кунларда ҳар бир киши яратувчанликка ўзида иштиёқ сезади. Бу иштиёқ эса эртанги кунга замин тайёрлайди.

Маълумки вилоят бўйича жорий йилнинг 17 февралидан 26 февралига қадар дарахт экиш акцияси эълон қилинган эди. Бу акция бошқа ҳудудлар каби Янгийўл шаҳар, Оққўрғон ҳамда Қуйичирчиқ туманида ҳам қизғин давом этмоқда. Батафсил

24Фев/20

Тошкент вилояти ҳокими Қуйи Чирчиқ тумани ёшлари билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида бўлиб ўтган учрашувида белгилаб берилган устувор вазифаларга мувофиқ, вилоятдаги шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда сектор раҳбарлари томонидан ёшлар билан учрашувлар ўтказишнинг 2020 йил биринчи ярим йиллик режа-графиклари тасдиқланиб, мазкур режага асосан жойларда учрашувлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Батафсил

24Фев/20

Вакилларимиз универсиада мусобақаларида гандбол бўйича биринчи ўринни эгаллади

Жиззах вилоятида феврал ойида бўлиб ўтган Универсиада-2020 спорт мусобақаларида спортнинг гандбол тури бўйича эркаклар жамоалари ўртасидаги беллашув якунига етди.

Финал натижаларига кўра, Тошкент вилояти жамоаси жами 6 очко билан биринчи ўринни қўлга киритди.

24Фев/20

Янгийўл тумани 1-сонли умутаълим мактабида жамоанинг умумий йиғилиши ўтказилди

Янгийўл тумани 1-сонли умутаълим мактабида жамоанинг умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда жамоа шартномасининг 2019 йил ижроси, янги жамоа шартномасини қабул қилиш, меҳнат муҳофазаси бўйича битимни қабул қилиш, ички меҳнат тарби қоидаларини қабул қилиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди. Батафсил

24Фев/20

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 71186-сонли ҳарбий қисмнинг ташкил топганига 23 йил бўлгани муносабати билан тадбир ташкил этилди

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 71186-сонли ҳарбий қисмнинг ташкил топганига 23 йил бўлгани муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда кўп йиллар давомида хизмат қилган офицер ва аскарлар Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Батафсил